Жорий йилнинг 14 июн куни «14 июн — Бутунжаҳон донорлар куни» муносабати билан Республика бўйлаб қон қуйиш марказларида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев, Республика Кенгаши ходимлари ва ҳудудий кенгашлари ҳамда хамкор ташкилотлар томонидан “Қон – бу ҳаёт” шиори остида “Қон топширинг, дунёда ҳаёт давом этсин” акцияси ташкил этилди.