Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Жамоат хизмати Интернационали Европа Федерацияси (ЕФПОО)нинг Марказий Осиё бўйича минтақавий йиғилиши ўз ишини бошлади.
Мазкур йиғилишда Марказий Осиё давлатларидан ЕФПООга аъзо бўлган ташкилот делегатлари иштирок этишмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси делегацияси таркибида Республика Кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг Тошкент, Навоий ва Хоразм вилоятлари Кенгаши раислари иштирок этишмоқда.
Йиғилиш кун тартибига асосан Тожикистон тармоқ касаба уюшмаси, ЕФПОО мутахассиси ҳамда бошқа аъзо ташкилотлар томонидан Тожикистонда меҳнат бозори, касаба уюшмасига аъзоликка жалб қилиш ва тармоқда мавжуд янгиликлар, шу жумладан жамоа шартномаларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида батафсил тўхталиб, ўзаро тажриба алмашиш режалаштирилган.
Шунингдек, тадбир давомида Мўғулистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вакиллари томонидан Мўғулистон соғлиқни сақлаш ходимларининг меҳнат жараёнида юзага келган муаммолари ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан кўрилиши керак бўлган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот алмашиш режалаштирилмоқда.