Ян Виллем Гудриан раислик қилаётган бугунги йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев тармоқ касаба уюшмаси аъзоларининг статистикаси, ижтимоий шериклар, яъни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дори-Дармон АК, Санатор-курортлар бошқармаси, Қизил ярим ой жамияти тизимидаги ташкилотлар ва ходимлар сони ҳамда соҳада тўлиқсиз 0.5, 0.25 ставкада ишлаётган ҳамширалар тўғрисидаги маълумотларни йиғилиш иштирокчиларига тақдим этди.
Шу билан бирга, тармоқда 2023-2024 йилларда нодавлат ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларни касаба уюшмаси хизматига жалб этиш борасида олиб борилаётган ижобий ишлар ва муаммолар ҳақида тўхталиб ўтилди.