ЕФПООнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий йиғилиши: Ўзбекистонда меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик масаласига катта эътибор қаратилаётганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ўз ижтимоий шериклари бўлган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси,  “Дори-Дармон” Акциядорлик Компанияси ва Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти билан Тармоқ жамоа келишувлари имзоланиб, тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўланиши, шунингдек ходимлар учун ижтимоий кафолатлар белгиланганлиги қайд этилди. 

Шунингдек, тармоқ жамоа келишувлари ва шартномаларига киритилган имтиёз ва кафолатлар, жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун ўрта ҳисобда бир ходимга йил давомида сарфланган маблағ миқдори, соҳа ходимларининг ўртача ойлик номинал иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email