ЕФПООнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий йиғилиши ўз ишини бошлади.

Жорий йилнинг 3 апрель куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Жамоат хизмати Интернационали Европа Федерацияси (ЕФПОО)нинг Марказий Осиё бўйича минтақавий йиғилиши ўз ишини бошлади.

Мазкур йиғилишда Марказий Осиё давлатларидан ЕФПООга аъзо бўлган ташкилот делегатлари иштирок этишмоқда.
Шу жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси делегацияси таркибида Республика Кенгаши раиси ўринбосари Гўзал Тохтаева ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Гулноза Тошпулатовалар иштирок этишмоқда.

Йиғилиш кун тартибига асосан малакали касбларнинг нуфузини ошириш, минтақадаги соғлиқни сақлаш ҳолати, ЖССТ стратегиясини қўллаб-қувватлаш ҳамда ишчи кучининг барқарорлиги ва ижтимоий ҳимоя мавзулари юзасидан панел муҳокамаси бўлиб ўтди.

Тадбир давомида тармоқ касаба уюшмалари делегатлари томонидан соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, сунъий интеллект ва меҳнат миграцияси ҳақида батафсил тўхталиб, тармоқда мавжуд бўлган илғор тажрибалар билан ўртоқлашилди.

Ушбу тадбир доирасида ЕФПООнинг Марказий Осиё бўйича сайлов округининг Хотин-қизлар кенгаши йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email