ЕФПОО раҳбарияти билан учрашув.

Бугун, 25 февраль куни ЕФПООнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар бўйича доимий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши доирасида ЕФПООнинг Бош котиби Ян Виллем Гудриан ва Вице-президенти Разван Гае ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси, Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгаши Бош котиби Ф.Ханапияев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда тармоқ касаба уюшмаси ва Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг 2025 йилда касаба уюшмаси ва Жамоат хизмати Интернационали (PSI) ва унинг Европа Федерацияси (EPSU) билан биргаликда амалга ошириши режалаштирилаётган ҳамкорликдаги тадбирлар бўйича музокаралар олиб борилди.

Print Friendly, PDF & Email