Жамоат хизмати Интернационали (PSI) 31-Бутунжаҳон Конгресси ўз якунига етди.

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Жамоат хизмати Интернационали (PSI)  31-Бутунжаҳон Конгресси, бутун дунёдан 1200 дан ортиқ касаба уюшма аъзолари ва фаоларини бирлаштирган ҳолда, очилди.

PSI президенти Дейв Прентиc делегатларни қутлади ва дунёда  бўлаётган сиёсий жараёнлар, давом этаётган адолатсизликларни қоралади.  Шу билан бирга бутун дунёда бўлиб ўтган COVID-19 пандемияси туфайли ҳаётдан кўз юмган давлат хизмати ходимларига ҳурмат бажо келтирди. Шунингдек, Прентиc PSI бош котиби Роза Паванеллининг 11 йиллик фаолияти давомидаги “эҳтиросли раҳбар” сифатида иш олиб борганини юқори баҳолади.

Женева Давлат кенгаши аъзоси Тиерри Апотелоз делегатларни ижтимоий мулоқот ва касаба уюшмалари шаҳри бўлган Женева шаҳрида кўриб тургани билан қутлаб, — Меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари барқарор ижтимоий тинчликка асосланган пойдевори сифатида ушбу Конгресс таъкидлаган қадр-қимматнинг аҳамиятига эътиборсиз эмаслигингиз, сизнинг бу курашга ҳар кунги садоқатингиз жуда муҳим, — дея тан олди у.

 

ХМТ Бош директори ўринбосари Селест Дрейк ўзининг кириш сўзида сифатли давлат хизматларига, жумладан, меҳнат дунёсига сармояларни кўпайтиришга чақирди. «Сиз жамиятларимиз ҳаёти, хавфсизлиги ва соғлиғи учун муҳим бўлган хизматларини вакилисиз, аммо сизнинг асосий қийматингиз кўпинча рағбатлантириш ва бошқа иш шароитларида акс этмайди», дея қўшимча қилди у.

Дрейк, шунингдек, ХМТнинг яқинда ўтказилган тадқиқотига кўра аксарияти аёллардан ташкил топган ҳамширалар ва парвариш ходимларининг муносиб ишга кириш имконияти йўқлигини, кадрлар етишмаслиги, ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этиш, кам иш ҳақи натижасида лавозим пағоналаридан кўтарилишда тўсиқларга учраши ва иш жойида зўравонлик ва таъқиблар хавфи ортиши ҳолатлари қайд этилди.

 

ЖССТ Бош директори доктор Тедрос Адҳаном Гебреесус Конгрессга қилган видеомурожаатида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлаб, у мамлакатларни ушбу касб эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди: «ЖССТ барча мамлакатларни соғлиқни сақлаш ходимларини халқаро ёллаш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал амалиёт кодексига риоя қилишга, қўллаб-қувватлашга ва ҳимоя қилиш дастури доирасида 55 мамлакатдан ходимларни фаол халқаро ёллашдан воз кечишга чақирди.»

Конгресснинг иккинчи кунининг энг муҳим воқеаси  PSIнинг янги бош котиби Даниел Бертосса ва PSIнинг янги президенти Бритта Леҳоннинг эълон қилиниши бўлди.

 

Куннинг иккинчи яримида панел музокаралари бошланди:

  1. Инқироз дунёсида қандай қилиб одамларни фойдадан устун қўйиш керак?
  2. Бу борада касаба уюшмалари ҳаракатининг ўрни қандай?
  3. Бизсиз Пандемия келишуви бўлмайди.
  4. Рақамлаштиришнинг ишчилар, давлат хизматлари ва иқтисодиётга таъсири Конгрессдаги мунозараларнинг бир қисми бўлди.
  5. Араб мамлакатларида давлат хизмати ходимларини ҳимоя қилиш
  6. Касаба уюшмалари ҳуқуқлари учун олға.
  7. Фронтолди ишчилари: касаба уюшмалари иқлим адолатини ҳимоя қилади.

Мазкур музокараларда ишчилар иқлим ўзгариши, тенгсизликнинг кучайиши, корпоратив ҳокимиятнинг кучайиши, неоколониализмнинг давом этаётган мероси ва COVID-19 пандемияси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан Пандемия келишуви деб номланувчи глобал ҳужжат бўйича музокараларда касаба уюшмаларини иштироки, рақамлаштиришнинг давлат хизматлари ва уларнинг ходимларига таъсири, мустамлакачилик, ирқий низолар, меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг муҳим роли, касаба уюшмалари ҳуқуқлари учун кураш, улар дуч келадиган тўсиқлардан қатъи назар, давом этиши каби масалалар юзасидан Конгресс келгуси 5 йил учун Ҳаракат режасини тасдиқлади.

 

Print Friendly, PDF & Email