Жорий йилнинг 12 февраль куни Давлатобод туман марказий шифохонасида Жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида ҳамда меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда иш берувчи ва жамоатчилик асосидаги касаба уюшма қўмитаси раиси Муқаддамхон Мехмановнанинг 5 йиллик ҳисоботи тингланди. Меҳнат жамоаси томонидан касаба уюшмасининг 5 йиллик фаолияти қониқарли баҳоланиб, касаба уюшмасининг қўмита аъзолари ҳамда амалдаги раис М.Тўхтасинова яна 5 йил муддатга қўмита раислигига бир овоздан сайланди.
Йиғилиш давомида жамоа шартномаси орқали ходимлар кўраётган бевосита ва билвосита манфаатдорлик, Тармоқ келишуви, ҳудудий келишув ҳамда жамоа шартномаларига киритиш орқали белгиланган қўшимча имтиёз ва кафолатлар, меҳнат муҳофазаси ва ходимларга хавфсиз ва қулай шароит яратиш мақсадида олиб борилаётган тизимдаги ислоҳотлар, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмаларининг босиб ўтган йўллари, тузилма томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилган ютуқ ва натижалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Касаба уюшма қўмитасининг 2025 йилда устувор йўналишлари белгилаб олинди.
