Жорий йилнинг 11 февраль куни Сиёб Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида муҳокама этилди.
Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижросини муҳокама қилишда аввало Сиёб Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми директори О.Ибрагимов жамоа шартномасида иш берувчига юклатилган вазифалар юзасидан ҳисобот даврида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берган бўлса, техникум касаба уюшма қўмитаси раиси С.Турдиев жамоа шартномасида касаба уюшмасига юклатилган вазифалар юзасидан ҳисобот бердилар.
Бундан ташқари ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссия томонидан жамоа шартномасининг ҳар бир бўлимига алоҳида тўхталиб, унинг ижроси бўйича тўлдирилган далолатнома билан комиссия раиси С.Эшпўлатов йиғилиш иштирокчиларини таништирди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган кўплаб саволларга жамоа шартномаси тарафларининг вакиллари бўлган техникум директори О.Ибрагимов ва техникум касаба уюшма қўмитаси раиси С.Турдиевлар ҳамда ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссияси аъзолари томонидан жавоблар берилди.
Йиғилиш якунида, йиғилиш иштирокчилари томонидан Сиёб Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси қониқарли деб топилди.
