Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти 2-сон асаб-руҳий касалликлар шифохонасида касаба уюшмаси қўмитасининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги IХ-3-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2024 йил 25 декабрдаги 14-3 сонли “Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарорларига асосан жорий йилнинг 12 февраль куни жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. 

Ҳисобот-сайлов конференцияси давомида бошланғич ташкилотнинг ўтган беш йил давомидаги ҳисоботи тингланди. Шунингдек, иштирок этаётган делегатларнинг кўпчилик овози билан касаба уюшмаси қўмитаси раислигига О.Ойдинов сайланди.

Print Friendly, PDF & Email