Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Термиз филиали бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2022-2024 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Термиз филиали иш берувчи номидан Э.Мамашаев ва шифохона касаба уюшмаси қўмитаси раиси З.Кодироваларнинг ҳисоботлари тингланди. Ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш жамоа шартномасида ўз аксини топган бўлиб, ундаги бандларнинг ижросига жиддий эътибор қаратилган.

Жамоа шартномаларига киритилган қўшимча имтиёзларнинг бажарилиши натижасида ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 5 млн. 841 минг сўмни ташкил этган.

Меҳнат жамоаси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномаси тасдиқланиб, 2025-2027 йиллар учун янги жамоа шартномаси қабул қилинди.

Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси М.Кадирова соҳада бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар тўғрисида тўҳталиб ўтди, жамоанинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Ўтказилган касаба уюшмаси ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциясида муқобиллик асосида касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайланиб, қўмита аъзоларига дублёрлар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email