Бугун, 19 февраль куни Чуст туман тиббиёт бирлашмасининг мажлислар залида тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда касаба уюшма гуруҳи ва ташкилотларга сайланган делегатлар иштирок этди. Конференцияда туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари кўриб чиқилди. Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботлар эшитилди. Жамоа шартномасига 2025 йил «Атроф муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» учун қўшимчалар киритиш юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Конференцияда касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти юзасидан касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботи, тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди. Кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Касаба уюшма қўмита раисини сайлаш ёпиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилди ва унинг натижаларига кўра М.Хакимова қўмита раиси этиб сайланди.