Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20 февраль куни Жалақудуқ туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси йиғилиши ҳамда 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Меҳнат жамоасининг конференциясида 2023-2025 мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда жамоа шартномаси бажарилиши бўйича иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси ҳисоботлари тингланди. Делегатлар томонидан Жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиясининг далолатномаси тасдиқланди.

Шундан сўнг, касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил февраль ойидан 2025 йил февраль ойига қадар фаолияти муҳокама қилиниб, фаолияти қониқарли деб топилди ҳамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқланди.

Кун тартибига мувофиқ сайлов муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Тошканов Боходиржон Нўманович қайта сайланди, шундан сўнг қўмита таркиби сайланди, қўмита таркибига сайланган ҳар бир қўмита аъзоси учун дублёр белгилаб олинди, касаба уюшма раиси билан меҳнат шартномасини имзолаш ваколати бўйича, тафтиш комиссияси таркиби, тафтиш комиссияси раиси, шунингдек юқори касаба уюшмаси ташкилотининг конференциясига делегат сайланиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email