Жорий йилнинг 13 февраль куни Андижон давлат тиббиёт институти Ю.А. Атабеков номли клиникаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси йиғилиши ҳамда 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.
Меҳнат жамоасининг конференциясида 2023-2025 мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда жамоа шартномаси бажарилиши бўйича иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси ҳисоботлари тингланди. Делегатлар томонидан Жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиясининг далолатномаси тасдиқланди.
Шундан сўнг, касаба уюшма қўмитасининг 5 йиллик фаолияти муҳокама қилиниб, фаолияти қониқарли деб топилди ҳамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқланди.
Кун тартибига мувофиқ сайлов муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Юлчиев Азимжон Қораболаевич қайта сайланди. Шундан сўнг қўмита таркибига сайланган ҳар бир қўмита аъзоси учун дублёр, касаба уюшма раиси билан меҳнат шартномасини имзолаш ваколати бўйича, тафтиш комиссияси таркиби, тафтиш комиссияси раиси, шунингдек юқори касаба уюшмаси ташкилотининг конференциясига делегат сайланиб олинди.
