Жорий йилнинг 4 март куни Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси муҳокамаси ва ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жамоа шартномасининг тарафлари ҳисобланган иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботлари тингланди, бундан ташқари жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси конференция иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди. Конференция иштирокчилари томонидан жамоа шартноманинг 2024 йилдаги ижроси “қониқарли” деб баҳоланди. Шундан сўнгра, амалдаги касаба уюшма қўмита раиси Б.Одилов ва тафтиш комиссияси раисининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланиб, уларнинг фаолиятига ҳам конференция иштирокчилари томонидан “қониқарли” баҳо берилди. Шу билан бирга конференция йиғилишида тиббиёт бирлашмасининг касаба уюшма қўмита раиси, таркиби, тафтиш комиссияси ва раиси қайта сайланди. Амалдаги раис Б.Одилов 84% овоз билан навбатдаги муддатга Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмита раиси этиб сайланди.