Жорий йилнинг 5 февраль куни Самарқанд вилояти Иштихон туман тиббиёт бирлашмасида 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси бўйича ҳамда ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Иштихон туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчи вакили А.Худойбердиев ва туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Э.Айжориқовларнинг ҳисоботлари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия раиси далолатномаси тингланди. Ходимларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш жамоа шартномасида ўз аксини топган бўлиб, ундаги бандларнинг ижросига жиддий эътибор қаратилган. Жумладан, жамоа шартномасига киритилган бандларнинг бажарилиши натижасида бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 12 млн. 684 минг сўмни, меҳнат муҳофазаси бўйича сарфланган маблағ 1 млн 804 минг сўмни ташкил этган. Муассасанинг 10 нафар ходими ҳақ ҳуқуқлари тикланган.
Жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.
Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномаси тасдиқланди.
Ўтказилган касаба уюшмаси ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциясида муқобиллик асосида касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайланиб, қўмита аъзоларига дублёрлар белгилаб олинди.


