Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 7 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти кенгаши раиси ўринбосари Ҳ.Бешимов, Ўзбекисон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти кенгаши раиси И.Ҳодийев ҳамда Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали раҳбари Т.Aхтамовлар иштирокида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференсияси бўлиб ўтди. Конференсия ишида туман тиббиёт бирлашмаси сех ва гуруҳ ташкилотларидан сайланган 107 нафар делегатдан 102 таси иштирок етди.
Конференсия кун тартибига кўра, филиал касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ж.Кадировнинг 2022 йилдан, 2025-йилга қадар олиб борган фаолияти якунлари тўғрисида, шунингдек касаба уюшмаси фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди. Муҳокамалардан сўнг, делегатлар томонидан касаба уюшмаси қўмитасига оид ҳисобот тасдиқланди ҳамда унинг фаолиятига қониқарли баҳо берилди.
Тадбир давомида, касаба уюшма қўмитаси раиси сайлови муқобиллик асосида яширин тарзда ўтказилди. Овоз бериш натижаларига кўра Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ж.Кадиров касаба уюшмаси қўмитаси раислигига қайта сайланди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email