2025 йил 11 март куни Чимбой туман тиббиёт бирлашмасида жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида ҳамда касаба уюшма ташкилотининг ҳисобат сайлов конференцияси ўтказилди.
Конференция ишида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Л.Байбосынова иштирок этди.
Конференцияда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раисининг жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича маълумотлари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномалари тингланди. Жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун ҳар бир ходимга 2024 йил якуни бўйича ўрта ҳисобда 11 миллион 300 минг сўмдан ортиқ маблағ сарфлангани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Конференция иштирокчилари томонидан жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши қониқарли деб баҳоланди ва комиссия далолатномаси тасдиқланди.
Шунингдек, касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференциясида, касаба уюшма ташкилотининг ўтган 5 йил давомида олиб борган ишлари ҳақида ҳисобати тингланди ва ҳисобот давридаги ишига қониқарли деб баҳо берилди ва конференцияда муқобиллик асосида касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайланиб, қўмита аъзоларига дублёрлар белгилаб олиниб, тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси сайланди.
Бундан ташқари, конференция иштирокчиларига Ўзбекистан касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йил тарихи, касаба уюшмасининг ходимларни ҳар томонлама ҳимоя қилишдаги фаолияти ҳамда халқаро майдондаги нуфузи ҳақида маълумотлар берилди.


