Жорий йилнинг 13 февраль куни Қашқадарё вилоят Фтизиатрия ва пульмонология марказида Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида ҳамда касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлови ўтказилди.
Конференцияда иш берувчи ва жамоатчилик асосидаги касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Тошевнинг 5 йиллик ҳисоботи тингланди. Делегатлар томонидан касаба уюшмасининг 5 йиллик фаолияти қониқарли баҳоланиб, касаба уюшмасининг қўмита аъзолари ҳамда амалдаги раис Б.Тошев яна 5 йил муддатга қўмита раислигига бир овоздан сайланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Д.Тухтаева томонидан касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари ҳамда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмаларининг босиб ўтган йўллари, тузилма томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилган ютуқ ва натижалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Касаба уюшма қўмитасининг 2025 йилда устувор йўналишлари белгилаб олинди.