Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент вилояти Қибрай туман Тиббиёт бирлашмасининг Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг йиғилиши ўтказилди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида касаба уюшма қўмитаси раисининг 5 йиллик ҳисоботи тингланди. Делегатлар томонидан касаба уюшмасининг 5 йиллик фаолияти қониқарли баҳоланиб, касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб В.А.Аскарова 5 йил муддатга қўмита раислигига сайланди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент вилояти Кенгаши раиси З.Атаходжаев томонидан касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари ҳақида тўҳталиб ўтилди. Касаба уюшма қўмитасининг 2025 йилда устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email