Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши тасарруфидаги Республика ОИТСга қарши курашиш марказида жамоа шартномасининг 2024 йилги бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг, шунингдек, касаба уюшма ташкилотнинг ҳисобат-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Республика ОИТСга қарши курашиш марказида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасига бириктирилган вакил Б.Султонов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Л.Байбосыновалар иштирок этдилар.
Йиғилишда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботлари ва ижтимоий меҳнат масалалар бўйича комиссиясининг далолатномаси тингланди.
Жамоа шартномасининг 2024 йилги бажарилиши бўйича берилган маълумотларда, жамоа шартномаси бандларининг бажарилишига эришилганлиги, йил давомида бир ходимга ўртача 11 миллион 74 минг сўмни ташкил этганлиги таъкидлаб ўтилди.
Меҳнат жамоаси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномаси тасдиқланди.
Бундан ташқари Хўжайли Абу Али Ибн Сино номидаги жамаот саламотлиги техникуми ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий болалар тиббий реабилитация марказида жамоа шартномасининг 2024 йилги бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг, шунингдек, касаба уюшма ташкилотнинг ҳисобат-сайлов конференцияси ва йиғилишлари ўтказилди.
Ўтказилган касаба уюшмаси ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциясида муқобиллик асосида касаба уюшмаси қўмитаси раислари сайланиб, қўмита аъзоларига дублёрлар белгилаб олинди.