Жорий йилнинг 18 февраль куни Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2023-2025 мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари бўйича меҳнат жамоасининг ҳамда касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Конференцияда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Д.Тошматова, вилоят кенгаши раиси А.Арзиевлар иштирок этди.
Меҳнат жамоасининг конференциясида 2023-2025 мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси ҳисоботлалари тингланди. Делегатлар томонидан Жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиясининг далолатномаси тасдиқланди.
Жамоа шартномасига ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтирувчи меъёрлар, иш хақи миқдорини оширишни назарда тутувчи бандлар, иш вақти ва дам олиш вақти соҳасида қўшимча имтиёзлар, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш чоралари киритилиши натижасида уларни бажариш учун ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 10 млн 123 минг сўмни ташкил этганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш буйича сарфланган ўртача маблағ 1 млн 650 минг сўмни ташкил этди.
Шундан сўнг, касаба уюшма қўмитасининг 5 йиллик фаолияти муҳокама қилиниб, фаолияти қониқарли деб топилди ҳамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқланди.
Кун тартибига мувофиқ сайлов муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Қўлдашев Жохонгир Абдулхамидович қайта сайланди, шундан сўнг қўмита таркиби, қўмита таркибига сайланган ҳар бир қўмита аъзоси учун дублёр, касаба уюшма раиси билан меҳнат шартномасини имзолаш ваколати бўйича, тафтиш комиссияси таркиби, тафтиш комиссияси раиси, шунингдек, юқори касаба уюшмаси ташкилотининг конференциясига делегат сайланиб олинди.
Конференцияда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Д.Тошматова томонидан Тармоқ келишуви, худудий келишув ҳамда жамоа шартномаларига киритиш орқали белгиланган қўшимча имтиёз ва кафолатлар, меҳнат муҳофазаси ва ходимларга хавфсиз ва қулай шароит яратиш мақсадида олиб борилаётган тизимдаги ислоҳотлар тўғрисида, касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари ҳамда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмаларининг босиб ўтган йўллари, тузилма томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилган ютуқ ва натижалар ҳақида тўхталиб ўтилди.