Жорий йилнинг 25 март куни Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси мажбуриятларининг 2024 йилдаги ижроси ва ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтди.
Конференцияда тиббиёт бирлашмаси бошлиғи С.Қодиров, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Х.Исмаилов, 4 нафар ижтимоий – меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзолари, 44 нафар делегатлар, меҳнат жамоаси вакиллари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сирдарё вилояти кенгаши бухгалтери М.Ахмедов иштирок этдилар.
Конференцияда бирлашма бошиғи С.Қодиров ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Х.Исмаиловнинг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинди, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия раисининг далолатномаси тасдиқланди.
Маълумот учун, 2024 йил давомида жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши учун ўрта ҳисобда бир ходимга сарфланган маблағ 9 млн. 600 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилдагига нисбатан 14% га ўсган. Жумладан, меҳнат муҳофазаси бўйича ўртача 1 млн. 809 минг сўм сарфланган. Муассасадаги ходимлардан 112 та мурожаат келиб тушган. Ҳуқуқи тикланган ходимлар сони 1 нафар бўлиб, 4 464 643 сўм маблағ ундирилишига эришилган. Касаба уюшмаси аралашуви билан 35 та иш ўрни атестатциядан ўтказилган ва 35 та иш ўрнидаги 210 нафар ходимнининг хуқуқлари тикланган.
Конференцияда жамоа шартномасининг бажарилиши қизғин тарзда муҳокама қилинди ва фаолияти қониқарли деб топилди.
Шундан сўнг, муассаса касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Кун тартибидаги масалалар муҳокама этилди, ҳисоботлар тингланди. Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази касаба уюшма ташкилотининг ўтган беш йиллик ҳисобот давридаги фаолиятига бир овоздан қониқарли баҳо берилди.
Йиғилишда “Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги”ни кенг нишонланиши юзасидан Республикамизда олиб борилаётган кенг кўламли тадбирлар юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.