Жамоа шартномаси ижроси ва ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилди

Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасида маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижросига бағишланган меҳнат жамоасининг конферецияси ҳамда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Ўтказилган конференциялар ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгаши раиси Ф.И.Рахимова, вилоят кенгаши мутахассиси Ф.Ф.Шахриев ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Н.Ахмедовлар иштирок этишди.
Меҳнат жамоасининг конференциясида жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботи эшитилди. Фаолияти қониқарли деб топилди ҳамда 2024 йилда жамоа шартномаси бўйича ҳар бир ходимга сарфланган маблағ 9 млн 800 минг сўмини ташкил этгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, ўтказилган ҳисобот-сайлов конференциясида аввало касаба уюшма қўмитасининг амалдаги раиси А.Жумаев ва тафтиш комиссиясининг раиси Д.Насимовларнинг беш йиллик ҳисоботлари тингланди ва конференция делегатлари томонидан уларнинг ҳисоботлари “қониқарли” деб, баҳоланди.
Ҳисоботлар якунлангандан кейин навбат сайловларга келди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мажлисининг 2024 йил 25-декабрдаги 14-3 сонли қарори билан тасдиқланган ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, ҳисобот-сайлов конференциясида касаба уюшма қўмитаси раисининг сайлови “ёпиқ” овоз бериш йўли орқали амалга оширилди. Сайловда иштирок этган делегатларнинг 47 нафаридан 41 нафари туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг амалдаги раиси А.Жумаевни келгуси беш йилликка қайтадан сайлашди. Шу билан касаба уюшма қўмитаси таркиби беш кишидан иборат қилиб ва қўмитанинг тафтиш комиссияси таркиби уч кишидан иборат қилиб янги таркибда сайлаб олинди.
Тадбир давомида Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонлаётгани бунда касаба уюшмаси аъзолари, фаоллари янада фаол бўлиб тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

 

Print Friendly, PDF & Email