Жорий йилнинг 4-апрель куни Китоб туман тиббиёт бирлашмаси касба уюшма қўмитасининг ҳисобот сайлови ўтказилди. Ҳисобот сайловида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Бош меҳнат техник инспектори Алиев Зафар Ғаниевич, вилоят Кенгаши раиси Д.Тухтаева ҳамда иш берувчи ва 50 нафар делегатлар иштирок этди.
Конференцияда асосий ишидан озод этилган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Абдусамадовнинг 5 йиллик ҳисоботи ҳамда тафтиш комиссияси раисининг ҳисоботи тингланди. Делегатлар томонидан касаба уюшмасининг 5 йиллик фаолияти қониқарли баҳоланиб, амалдаги раис А.Абдусамадов 98% овоз билан яна 5 йил муддатга касаба уюшма қўмита раислигига сайланди ва қўмита аъзолари сайланди.
2024-2026- йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024- йилда бажарилиш бўйича ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 7 975 752 сўмни ташкил этганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш буйича сарфланган ўртача маблағ 1 204 682 сўмни ташкил этди.
Йиғилишда касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари ҳамда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмаларининг босиб ўтган йўллари, тузилма томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилган ютуқ ва натижалар ҳақида тўхталиб ўтилди. 2025 йилда устувор йўналишлари белгилаб олинди.



