Жорий йилнинг 10 апрель куни Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Ҳисобот сайловида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Д.Тухтаева ҳамда иш берувчи ва 50 нафар делегатлар иштирок этди.
Конференцияда асосий ишидан озод этилган касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Узоқовнинг 5 йиллик ҳисоботи ҳамда тафтиш комиссияси раисининг ҳисоботи тингланди. Делегатлар томонидан касаба уюшмасининг 5 йиллик фаолияти қониқарли баҳоланиб, амалдаги раис Р.Узоқов қайта 5 йил муддатга касаба уюшма қўмита раислигига сайланди ва йиғилишда қўмита аъзолари ҳам сайланди.
2024-2026 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиш бўйича ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 11 200 000 сўмни ташкил этганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш буйича сарфланган ўртача маблағ 1 750 000 сўмни ташкил этди.
Йиғилишда касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари ҳамда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмаларининг босиб ўтган йўллари, тузилма томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилган ютуқ ва натижалар ҳақида тўхталиб ўтилди. 2025 йилда устувор йўналишлари белгилаб олинди.