Жамоа шартномаси ижроси муҳокамаси ва ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 март куни Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 2024-2026 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси мажбуриятларининг 2024 йилдаги ижроси ҳамда ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда муассаса бош шифокор Д.Рустамова, касаба уюшмаси қўмитаси раиси О.Эшова, 6 нафар ижтимоий – меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзолари, 60 нафар делегатлар, 100 нафар меҳнат жамоаси вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияда  бош шифокор ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинди, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия раисининг далолатномаси тасдиқланди.  

Маълумот учун, 2024 йил муассасада ўртача иш ҳақи 4 млн. 776 минг 340 сўмни ташкил қилди. Жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши учун ўрта ҳисобда бир ходимга сарфланган маблағ 10 млн. 426 минг сўм бўлиб, ўтган йилдагига нисбатан 14% га ўсган. Жумладан, меҳнат муҳофазаси бўйича ўртача 1 млн. 562 сўм маблағ сарфланган. Ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилган, чиқимдорлигига йўл қўйилмаган. 2024 йилда жами 213 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилган.

Конференцияда жамоа шартномасининг бажарилиши қизғин тарзда муҳокама қилинди ва фаолияти қониқарли деб топилди.

Шундан сўнг, муассаса касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Кун тартибидаги масалалар муҳокама этилди, ҳисоботлар тингланди. Тасдиқланган Низомга асосан Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси касаба уюшма қўмитаси яна 5 йил муддатга касаба уюшма қўмитаси раиси, аъзолари ва тафтиш комиссияси аъзолари ёпиқ овоз бериш йўли билан сайланди.

Print Friendly, PDF & Email