“Кексаларга ҳурмат, ёшларга ибрат” ғояси остида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилганлиги муносабати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида нуроний кексаларни эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга моддий-маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.
Тизимда ишлаб пенсияга чиққан фаҳрийлар ўртасида спорт мусобақалари дўстлик учрашувлари ҳам ўтказилди, ғолибларга совғалар берилди. Бундан ташқари ишловчи кекса ёшдаги шифокор ва доришунослар билан учрашув ташкиллаштирилди ҳамда дастурхон ёзилиб, суҳбатлар ўтказилди.