“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг “Тармоқ корхоналарига алоқадор кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатларини бир қисмини қоплаш” банди бўйича Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан тизимда фаолият юритаётган, шу жумладан касаба уюшмасига жалб қилинган хусусий клиникалардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 104 нафар фарзандлари учун ўқув қуролларининг бир қисми олиб берилди.
Бундай тадбир вилоят Кенгаши тасарруфидаги ташкилотларда ҳам ўтказиб келинмоқда, ҳусусан жорий йилнинг 6 август куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўп фарзандли оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари берилди, тадбир байрамга уланиб кетди.