Жиззах: тиббиёт ўрта-махсус ўқув юртлари талабалари ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича мусобақалари ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги тиббиёт ўрта-махсус ўқув юртлари талабалари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, спорт билан мунтазам шуғулланишларини кундалик турмуш тарзига айлантириш, турли спорт ўйинлари ва жисмоний машқларга қизиқтириш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали уларнинг саломатликларини тиклаш мақсадида жорий йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши тасарруфидаги тиббиёт ўрта-махсус ўқув юртлари талабалари ўртасида “Спорт-саломатлик ва дўстлик элчиси” шиори остида спортнинг мини футбол, волейбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича мусобақалари ўтказилди. 

Мини футбол бўйича Абу Али ибн Сино номидаги Дўстлик жамоат саломатлиги техникуми жамоаси 1-ўринни, Абу Али ибн Сино номидаги Ғаллаорол жамоат саломатлиги техникуми жамоаси 2-ўринни ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Жиззах жамоат саломатлиги техникуми жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.  

Қизлар ўртасида волейбол бўйича Абу Али ибн Сино номидаги Жиззах жамоат саломатлиги техникуми жамоаси 1-ўринни, “Жиззах тиббиёт ва IT коллежи” МЧЖ жамоаси 2-ўринни, “Кўп тармоқли тиббиёт техникуми” МЧЖ жамоаси 3-ўринни эгаллашди.

Стол тенниси бўйича қизлар ўртасида Абу Али ибн Сино номидаги Жиззах жамоат саломатлиги техникуми ўқувчиси К.Юлдашева, эркаклар ўртасида Абу Али ибн Сино номидаги Дўстлик жамоат саломатлиги техникуми ўқувчиси К.Абдурасулов 1-ўринни қўлга киритишди, 2-ўринни Абу Али ибн Сино номидаги Ғаллаорол жамоат саломатлиги техникуми ўқувчилари Д.Бобохонова ва У.Мамаюсуповлар эгаллашди.  3-ўринга Абу Али ибн Сино номидаги Жиззах жамоат саломатлиги техникуми ўқувчиси Н.Очилов ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Дўстлик жамоат саломатлиги техникуми ўқувчиси Р.Норбоевалар лойиқ топилди.

Бундан ташқари “Энг моҳир дарвозабон” номинациясига Абу Али ибн Сино номидаги Дўстлик жамоат саломатлиги техникуми ўқувчиси Н.Аширқулов, “Энг моҳир волейболчи” номинациясига Абу Али ибн Сино номидаги Дўстлик жамоат саломатлиги техникуми ўқувчиси М.Эрмаматова ҳамда Стол тенниси бўйича “Энг моҳир иштирокчи” номинациясига “Жиззах тиббиёт ва IT коллежи” МЧЖ ўқувчиси Л.Зоировалар лойиқ топилди.

Тадбир ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email