Жиззах: «Устоз ва мураббийлар» куни байрами муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимида касаба уюшмалари ташаббуси билан байрам тадбирлари кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши тизимидаги ташкилот ва муассасаларда 1 октябрь – «Устоз ва мураббийлар» куни байрами муносабати билан устозларни табриклаш мақсадида фаҳрий устозлар хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олинди ва эсдалик совғалар берилди.

Бундан ташқари, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Жиззах филиалида байрам муносабати билан устозлар ўртасида спорт тадбирлар ўртоқлик учрашуви ўтказилди ҳамда фаол иштирок этган ходимларга эсдалик совғалар берилди.

Print Friendly, PDF & Email