Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмаси ходимларига иш хақи тўланиши қонунийлиги жамоатчилик тартибида ўрганиб чиқилди.
Ўтказилган ўрганиш натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2006 йил 14 январда 1538-сон билан руйхатдан ўтказилган қўшма қарор талаби асосида қайта ҳисоб китоб қилинганда аниқланган жами 114 миллион 789 минг 303 сўм миқдорида иш хақи пуллари, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2024 йил 1 августдаги №2-1302-2401/5993-сонли суд буйруғига кўра меҳнат инспектори томонидан ундириб берилди.