Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори томонидан Мирзачўл туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат кодекси, Тармоқ келишуви ва жамоа шартномаларидаги бандлар ижросини бажарилиши юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан иш берувчи номига кўрсатма хати киритилган эди. Кўрсатма хат натижасига кўра бўлимда ишлаётган 26 нафар ходимларга қўшимча меҳнат таътиллари учун берилмаган 28 миллион 58 минг 524 сўм маблағлар ходимларга тўлаб берилишига эришилди.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!