Бугун, 19 июнь куни куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси, Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгаши Бош котиби Ф.Ханапияев Жамоат хизмати Интернационалининг Европа Федерацияси (EPSU) нинг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтаётган 11-Конгрессида музокара учун сўзга чиқди. Ф.Ханапияев ўз маърузасида EPSUнинг харакатлар дастурида назарда тутилган иқлим ўзгариши жараёнларида касаба уюшмаларининг вазифалари юзасидан Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаларининг тутган позициясини маълум қилди.