ЗАРАР ТЎЛОВЛАРИ УНДИРИЛДИ.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Бўриев томонидан Олтинсой ТТБ КТМП рентгенолог врачи Х.Хўжаевнинг устама ҳақлари тўланмаётганлигидан норозилиги ҳамда мазкур устамани ундиришда амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Х.Хўжаев 2004 йил феврал ойида касб касаллигига учраган, унга иш берувчи томонидан 20 йилдан буён зарар тўловларини тўлаб келинган, бироқ 2024 йил май ойидан хозирги кунга қадар тўхтатиб қўйилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га асосан иш берувчи Олтинсой ТТБ бюджет ташкилоти бўлганлиги сабабли қонунчиликка мувофиқ давлат бюджети маблағларидан тўланиши лозимлиги тўғрисида 2024 йил 19 декабр куни иш берувчи номига 28-сонли ёзма кўрсатма киритилган.

Кўрсатмага кўра Х.Хўжаевга иш берувчи ҳисобидан тўланадиган зарар тўловлари 2024 йил май ойидан бошлаб ҳисоблаб чиқилганда жами 13 072 638 сўм маблағ жорий йилнинг декабр ойлик иш ҳақига қўшиб тўлиқ тўлаб берилди.

Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!

Print Friendly, PDF & Email