Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорлигида “Икки буюк даҳо, икки бебаҳо” деб номланган тадбир ташкил қилинди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Аппарат ходимлари, тармоқ касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси ва аппарат ходимлари, касаба уюшма фаоллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар.
Тадбир якунида иштирок этган барча фаол талабаларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.