Жорий йилнинг август ойида Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонасининг шифокорлари томонидан қилинган оғзаки мурожаати юзасидан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент шаҳри бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси ва “Toshshahartransxizmat” АЖ ўртасидаги 2022 йил 31 январь куни имзоланган 10-сонли шартномага асосан, шаҳар 3-сонли клиник шифохонасининг 8 нафар нарколог-шифокорларига ҳайдовчиларни кунлик тиббий кўрикдан ўтказилиши учун жалб қилинганлиги ва май-июнь ойлари учун 62 млн 978 минг 163 сум иш ҳақи тўланмай келганлиги аниқланди. Меҳнат ҳуқуқ инспекторнинг аралашуви натижасида ушбу маблағ саккиз нафар шифокор ходимларга ундириб берилди.