Касаба уюшмасидан мини футбол ва волейбол баҳслари

 

Шу кунларда юртимизда Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан турли тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида ташкил этилди.

Эркаклар ўртасида мини футбол ҳамда аёллар ўртасида ўтказилган волейбол спорт мусобақаларига муассаса бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси бош-қош бўлди.

Тиббиёт ходимлари ўртасида уюштирилган мазкур спорт ўйинларидан кўзланган асосий мақсад уларни спортга жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.

Баҳсларга (ҳар икки йўналишда) хирургик, терапевтик, педиатрия, тез ёрдам корпуслари бўйича спортсевар ходимлар жалб қилинди. Мусобақа қизғин баҳсларга бой кечди. Якунда ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар топширилди.

Бухоро вилоят ССБ Ахборот хизмати
Print Friendly, PDF & Email