Касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Андижон давлат тиббиёт институти касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда институт ректори М.Мадазимов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши раиси А.Арзиев, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилояти бўйича меҳнат-ҳуқуқ инспектори Ш.Деҳқонов ва институт ходимлари иштирок этди.

Конференция аввалида институт касаба уюшма қўмитаси раисининг 5 йиллик ҳисоботи тингланди. Тадбирда сўз олганлар касаба уюшмасини ривожлантириш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимларга яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг, конференция делегациясининг аъзолари институт касаба уюшма қўмитаси раислигига ўтказилган сайловда иштирок этди. Жами 40 нафар сайловчи иштирок этган сайлов натижаларига кўра, 38 та овозга эга бўлган ҳолда Абдурахманов Акмалбек Ҳошимович институт касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди.

Андижон давлат тиббиёт институти касаба уюшмаси қўмитаси таркибига факультетлардан Гўёхон Юлдашева, Умиджон Мамажонов, Акмал Тожибоев, Музаффар Носиров, Носирбек Касимов, Қундузбек Қодировлар сайланди.

Шунингдек, қўмитанинг тафтиш комиссияси раиси сифатида Абдувалиев Тўлқинжон Абдухалимович сайланди. Мазкур комиссия аъзолари этиб, Шерзоджон Абдуқодиров, Шоҳруҳ Сапиохунов, Комил Мамарасуловлар сайланди.

Print Friendly, PDF & Email