Ҳуқуқий демократик, инсон ҳуқуқлари таъминланган ҳар қандай жамиятда ривожланиш, ижимоий-иқтисодий ўсиш ва халқ фаравонлигининг ёрқин намунасини кўриш мумкин.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ўзбекистон фуқаролари ҳамиша ўз давлати ва Конститутцияси ҳимоясида бўлади ва биз бу тамойилни бундан буён ҳам қатъий амалга оширамиз” деган сўзлари бугун ислоҳотлар замирида, қонунларнинг кучи халқ иродасини намоён қилишини кўрамиз!
Бу йил Ўзбекистон Республиксаси Конститутциясининг 30 йиллиги нишонланмоқда, шу кунгача босиб ўтилган даврда Конститутциямизнинг инсон ҳуқуқлари ва замон талабларига мослаб бир неча бор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ислоҳотлар замирида доимо: “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган эзгу ғоя намоён бўлади.
Бугун Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этиладиган “Янги конститутцион ислоҳатларда ёшларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш” мавзусидаги байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда бугунги Конститутцион ислоҳотлар мазмун моҳияти, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари конститутция ҳимоясида эканлиги, демократик жамият қуриш йўлида конститутцион ислоҳотларнинг қанчалик долзарблиги тушунтириб ўтилди.
Тадбир учта қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раиси, Тошкент давлат юридик унверситети профессор-ўқитувчиларининг маърузалари бўлиб ўтди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Тошкент тиббиёт академиясида иқтидорли талабалари жамоасидан тузилган “Наво-шифо” бадиий дастаси ижросидаги Конститутциямизни мадҳ этувчи куй-қўшиқларга навбат берилди. Тадбир сўнгида тадбирда қатнашётган талаба ёшлар билан ҳуқуқий викторина савол-жавоби бўлиб ўтди. Ташкилотчилар томонидан саволларга тўғри жавоб берган талабаларга эсдалик совғалари топширилди.