2024 йилнинг 6 декабр куни Конимех туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моҳияти ва аҳамияти, киритилган ўзгартиришларни кенг жамоатчиликка етказиш ва тушунтириш” мавзусида ишлаб чиқарилган чора-тадбирларга асосан Конститутция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови шиори остида маънавий ва маърифий учрашув ташкил қилинди.
Унда, Ўзбекистоннинг мустақил, демократик, суверен давлат сифатидаги мақомини мустаҳкамловчи янги таъмойилларни ўз ичига олиши, ҳамда Конституциявий ислоҳот давлат ва жамият бошқаруви тизимидаги ёндашувни ва фаолият таъмойилларини тубдан ўзгартиришга, Янги Ўзбекистонда ўзаро муносабатларнинг асоси сифатида “давлат-жамият-инсон” тамойили ўрнига “инсон-жамият-давлат” ғоясини асос қилиб қўйишга қаратилганлиги каби қонун жиҳатлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.