“Менинг онам ҳамшира” расмлар танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлқш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан жорий йил 1 май куни Республика Кенгашининг ташабусси билан ташкил этилган “Менинг онам ҳамшира” расмлар танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

 “Менинг онам ҳамшира” расмлар танловида Тошкент шаҳридаги барча даволаш-профилактика муассасаларида кичик тиббиёт ходимларининг 7-10 ёшли ўғил-қизлар фаол иштирок этди.

Танлов давомида болажонлар онасининг касби ғоят масъулиятли, ҳамширалик касбининг шарафли касб эканлиги, беморларга ёрдам кўрсатиш, дардига малҳам бериш, ширинсўзлик, касбига садоқат ва олийжаноблик каби ғояларни тарғиб қилиб тасаввурларини теран ва ёрқин рангларда расмлар орқали ифода этишди.

Таъкидлаш даркор, замонавий тиббиётни ҳамширалар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Энг илғор технологияларга асосланган амалиётларни ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида патронаж ҳамшираларнинг ўрни беқиёс.Тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигида ўрта тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнати беқиёс аҳамиятга эга. Бинобарин, саломатлик посбонларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Илк бор ташкил этилган мазкур танлов айни шу хайрли мақсадга қаратилган.

Тасаввур ва тафаккур меваси бўлган суратлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети мутахассиларидан иборат ташкилий комиссия аъзолари томонидан муносиб баҳоланди.

Танлов иштирокчилар фаҳрли биринчи ўринни олган Тошкент шаҳридаги Республика ташкилоти ва шаҳар туман ташкилотларидан 2 нафари Республика босқичига йўлланма берилди.

Танлов иштирокчилари ва ғолибларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда уларнинг ҳамшира оналарига маъданий дам олишлари учун Севара Назархоннинг яккахон концерти учун чипталари берилди.

Print Friendly, PDF & Email