Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмасида тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган «Мен донорман» акцияси бўлиб ўтмоқда.