Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги бағишлаб, 28-апрель “Бутунжахон мехнатни мухофаза қилиш куни” муносабати билан Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти Кегнашида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2025 йил 21 апрелдаги 17-41“с’’- сонли қарорига мувофиқ 2025 йил 28 апрел куни “Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзусида тасарруфдаги ташкилотлар меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари иштирокида давра сухбати ўтказилди.

Тадбир давомида вилоят Кенгаши раиси М.Якубов, Жиззах вилоят Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси бош давлат меҳнат теҳник инспектори Н.Шарипов, Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори О.Рахматов ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси А.Бурхановлар иштирок этишиб, меҳнат муҳофазасини ташкил этиш, бу борада суньий интеллект ва рақамлаштиришнинг аҳамияти, касб касалликлари ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шу билан бирга тадбир якунида “Меҳнат муҳофазаси” бўйича кўрик танловнинг вилоят босқичида

  1. “Энг яхши ташкилот” номинацияси 1-ўрин Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси Ташбеков Нурбек Ҳамроқулович.
  2. “Энг яхши касаба уюшмаси ”номинацияси 1-ўрин Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси (КУҚ) Андаев Аҳмад Рустамович.
  3. “Энг ёш мутахассис” номинацияси 1-ўрин Республика ихтисослаштирилган Руҳий саломатлик илмий амалий тиббиёт маркази меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси Абдужабборов Абрар Фахриддин ўғли.
  4. “Энг яхши вакил ”номинацияси 2-ўрин Ш.Рашидов туман СЭО ва ЖС бўлими меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил Тоғаев Лочин Бахтиёр ўғлиларга вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email