Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасиClick to listen highlighted text!Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Москва шаҳрида Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси (ВКП)нинг навбатдаги IX съезди бўлиб ўтди. Унда Республикамиз касаба уюшмалари Федерацияси ва бошқа тармоқ касаба уюшмаларидан сайланган делегатлар қатори Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Халқаро Конфедерацияси (МКПРЗ)дан делегат этиб сайланган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Ф.Ханапияев иштирок этди. Съездда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси маъруза билан иштирок этди. Қ.Рафиқов ўз маърузасида Умумконфедерация фаолиятига оид бир қатор таклифлар билан чиқди. Съезд ишида ташкилий масала қўрилиб, унга кўра Умумконфедерация Президенти, фахрли президенти, вице-президенти, Конфедерация Ижроия қўмитаси бош котиби, фахрий бош котиби хамда бош котиб ўринбосарлари лавозимларига саайловлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Қ.М.Рафиқов Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси (ВКП) вице-президентлигига сайланди. Шунингдек, Съезд ўз иши якунлаганидан сўнг, 8 сентябрь куни Москва вилоятининг Илмий-тадқиқот клиник шифохонасида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Халқаро Конфедерацияси (МКПРЗ)нинг Устав тадбири ташкил этилиб, унда Москва вилояти соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан соҳа ходимлари фарзандларини ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ва санатор-курорт даволаш ишларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон вакили Ф.Ханапияев мазкур семинарда мамлакатимизда болаларни соғломлаштириш борасида олиб борилаётган ибратли ишлар юзасидан ўз маърузаси билан иштирок этди.