Навоийда «Ҳамшира-2025» кўрик-танловининг вилоят босқич мусобақаси ўтказилди.

Унда ўз касбининг фидойи ва тажрибалилари орасидан танлаб олинган 9 нафар ҳамшира тегишли шартлар бўйича тиббий билим ва маҳоратлари синовдан ўтказилди.

Биринчи шартда ҳар бир иштирокчи тиббиёт соҳасига доир амалий билимлар бўйича, Симуляцион хоналарда муляжлардан фойдаланган ҳолда тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган беморларни қабул қилиш, улар ҳолатини баҳолаш, шифокорлар томонидан буюрилган тиббий муолажалар юзасидан ўз маҳоратини намойиш этишган бўлса, кейинги босқичда тиббий соҳага оид назарий ва амалий билимларини синовдан ўтказди. Учинчи шартда ижтимоий -сиёсий билимлар бўйича беллашган бўлса, охирги шартда тиббий билимларга оид тезкор саволларга тезкор жавоб қайтаришди

Танлов якунига кўра,

1-ўрин Навоий вилоят КТТМ навбатчи ҳамшираси — А.Ахтамова.

2-ўрин НавбаҳорТТБ юқумли касалликлар бўлими ҳамшираси — Н.Нуриллаева.

3-ўрин РШТЁИМ Навоий филиали Зарафшон шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси фелдшери — Г.Рамазонова.

 

Print Friendly, PDF & Email