Навоий: Болажонларга ўқув қуроллари совға қилинди.

Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти Кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар томонидан меҳнат жамоаларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, оммавий-маданий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, Нурота туман тиббиёт бирлашмаси, Кармана туман тиббиёт бирлашмаси, РИО ва РИТАМ Навоий вилояти филиали касаба уюшмаси қўмитаси раисларининг ташаббуслари билан ташкилотда меҳнат қилаётган бир гуруҳ ижтимоий ҳимояга муҳтож ишчи ходимларнинг фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилди.

Конимех туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан “Соғлом оила учун бирлашайлик” шиори остида спорт тадбирлари ташкил этилди.

Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси болалар шифохонасида “Инсон қадри” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Бу каби тадбирлар вилоят тизимидаги барча ташкилотларда ташкил этилиб келинмоқда.

Print Friendly, PDF & Email