Навоий вилоятидаги соғлиқни сақлаш тизимидаги бошланғич ташкилот раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари иштирокида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги низом талаблари асосида ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) ўтказишга бағишланган амалий семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши раиси Тоғаева Назира Маманазаровна, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Ташматова Дилорам Мухтаровна, Республика Кенгашининг бош бухгалтери Умаров Ғофур Абдухамидович, вилоят кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Халилов Хуршид Ғаффорович ҳамда вилоят кенгаши раиси Рахимова Феруза Искандаровналар иштирок этди.

Ушбу ўқув-семинарда тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма раислари цех касаба уюшмаси ташкилотларидан жами 60 нафар ходимлар қатнашди. Бу йил касаба уюшмалари ҳаётида муҳим давр, яъни сўнгги 5 йиллик фаолият сарҳисоб қилинади. Барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) ўтказилиб, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар таҳлил қилинади, фаолиятда эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишларга урғу берилиб ва устувор вазифалар белгилаб олинади.

Семинар давомида иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов йиғилишларини (конференциялари) ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, қўмита аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўтказилган ўқув-семинарида ҳисобот-сайловларга тайёргарлик кўриш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисобот-сайлов конференция, йиғилишларини олиб бориш, бошланғич касаба уюшмасининг сайланма органларини сайлаш, бюллетен тўлдириш тартиби, шунингдек саноқ комиссиясининг фаолияти, конференцияларга делегатлар сайлаш норма ва тартиблари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Семинар иштирокчилари ҳисобот-сайловлар ўтказишнинг такомиллашган тизими жорий этилаётгани ўз фаолиятларида янги босқични бошлаб беришини билдирдилар. Ўқув-семинарлар доирасида 2025 йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигини муносиб ўтказишга доир чора-тадбирлар юзасидан йиғилганларга тегишли маълумотлар тақдим этилди.Ўқув-семинарда иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар берилиб, семинар қизғин мунозара ва муҳокамаларга бой тарзда ўтди.

Print Friendly, PDF & Email