Навоий вилоятида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Кармана туманида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан вилоят байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ходжаев иштирок этиб, соҳа ходимларини табриклади, шунингдек қатор фидойи соҳа ходимларига Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғаларни топширдилар.

Шунингдек, тадбир давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Н.Сафоев томонидан 11 — ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан соҳа ходимларини олиб бораётган меҳнатлари эътироф этилди ҳамда 7 нафар касаба уюшмаси қўмитаси раисларига “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони топширилди.

Бундан ташқари байрам муносабати билан 4 нафар тиббиёт ходимларига “Умид Гулшани” ва “Кўхинур” санаторияларига бепул йўлланмалар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email