Навоий вилояти тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида спартакиаданинг вилоят босқичи ўтказилди.

Тиббиёт муассасалари ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Навоий вилоятида тиббиёт ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича спартакиаданинг вилоят босқичи ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра:
•Мини-футбол бўйича — Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 1-ўрин,
•Стол тенниси (эркаклар ўртасида) — Навоий вилояти СЭО ва ЖСХ 1-ўрин,
•Стол тенниси (аёллар ўртасида) — Конимех туман тиббиёт бирлашмаси 1-ўрин,
•Шахмат (эркаклар ўртасида) — Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий филиали 1-ўрин,
•Шахмат (аёллар ўртасида) — Нурота туман тиббиёт бирлашмаси 1-ўрин,
•Шашка (эркаклар ўртасида) — Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий филиали 1-ўрин,
•Шашка (аёллар ўртасида) — Кармана туман тиббиёт бирлашмаси 1-ўрин.

Ғолиблар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти кенгаши томонидан диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email